Сурхондарё вилояти ҳокимиятининг соғлиқни сақлаш бошқармасиСурхондарё вилояти ҳокимиятининг соғлиқни сақлаш бошқармаси
Menu
  • Бош саҳифа
  • Ekofaol xodim
  • Раҳбарият
  • Янгиликлар
  • Ҳужжатлар
  • Боғланиш

❗️ССВ: Тиббий хатлов ва скрининг тадбирларини самарали ташкил этиш ишлари муҳокама қилинди

  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
  • ❗️ССВ: Тиббий хатлов...

❗️ССВ: Тиббий хатлов ва скрининг тадбирларини самарали ташкил этиш ишлари муҳокама қилинди

Share this post

Жорий йил 5 февраль куни Президент раислигида ўтган ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда бирламчи тиббий-профилактика муассасалари фаолиятини яхшилаш бўйича масъулларга қатор топшириқлар берилган эди (https://telegra.ph/file/e36a5772c21452e4dd8ee.png).

Соғлиқни сақлаш вазирлигида ушбу вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган мулоқот бўлиб ўтди.

Вазир вазифасини бажарувчи А.Худаяров бошчилигидаги ушбу тадбирда Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тасарруфидаги бирламчи тиббий-профилактика муассасалари вакиллари иштирок этди.

♻️ Йиғилишда:
📌 аҳолини тиббий хатловдан ўтказишни жадаллаштириш;
📌 скрининг тадбирларининг натижадорлигини ошириш;
📌 репродуктив саломатлик;
📌тиббий суғурта механизмларини жорий қилиш борасидаги ишлар;
📌 тиббиёт муассасаларини рақамлаштириш ва ўзаро интеграция қилиш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

✅ Таъкидланганидек, тиббий хатлов тадбирлари қанчалик ишончли ва самарали ташкил этилса, аҳолини қийнаб келаётган кўплаб масалалар ҳал бўлиши билан бирга, бирламчи тизимда ишлаётган шифокорларнинг ҳам оғири енгил бўлади.

🩺 Аҳоли орасида сурункали касалликлари бўлган ўрта хавф гуруҳини аниқлаш тиббий бригадалар зиммасидаги устувор вазифа экани яна бир бор таъкидланди. Бу борада шифокорларни қийнаётган масалалар очиқ муҳокама қилиниб, уларни зудлик билан ҳал этиш бўйича мутахассисларнинг фикрлари тингланди. Шунингдек, Тошкент шаҳрида тиббий суғурта механизмларини тўлиқ жорий қилиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.

❗️Бирламчи тизим масъулларига хатлов жараёнида ўрта хавф гуруҳига ҳомиладор аёлларни ҳам киритиб бориш ва бу орқали уларнинг тиббий назоратини кучайтириш вазифаси қўйилди.

⚠️ Йиғилишда айтилганидек, касалликларни эрта аниқлаш, жумладан, кардиология, эндокринология ва онкология скринингларини ташкил этиш борасида тизимда қатор муаммолар бор. Бугунги мулоқотда мазкур тиббиёт маркази раҳбарлари ва бирламчи тизим масъуллари скрининг тадбирларининг интенсивлигини ошириш ва келгусидаги режалар борасида ўзаро фикр алмашди.

👩🏻‍💻 Бирламчи тизимни рақамлаштириш борасидаги асосий муаммо — муассасаларда локал рақамлаштириш тадбирлари ўтказилган бўлса-да, улар ўзаро интеграция қилинмаган. Бунга эса дастурий таъминот билан боғлиқ бир қанча масалалар сабаб бўлган.

🖥 Эндиликда тизим UZINFOCOM томонидан ягона платформага бирлаштирилиши ва бу дастурий маҳсулот жорий йил март ойида пилот тарзда тақдим этилиши маълум қилинди.

Related Post

11.07.2025

Jismoniy faollikni...

“Jismoniy faollik” shiori bo‘yicha Qumqo‘rg‘on tuman tibbiyot birlashmasiga...

00

06.08.2024

Bugun Surxondaryo viloyati...

Xususan, umumiy qiymati 78,7 mlrd so‘m bo‘lgan 300 o‘rinli “Tibbiyot klasteri”...

00

04.03.2024

...

❗️ССВ: 18-40 ёшли 12,6 млн нафар аҳоли профилактик...

00

Leave a Comments Cancel Reply

Архивы

  • Июль 2025
  • Декабрь 2024
  • Август 2024
  • Март 2024
  • Февраль 2024
  • Октябрь 2022
  • Июнь 2022

Рубрики

  • Без рубрики
  • Ҳужжатлар
  • Янгиликлар

© 2022 Сурхондарё вилояти ҳокимиятининг соғлиқни сақлаш бошқармаси, All Rights Reserved.